sayt test rejimida ishga tushirildi!

Aa Aa

Хоразм вилоятида 2023 йил давомида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

 

Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тизимида 23 та спорт таълим муассасалари мавжуд. Жумладан, 15 та спорт мактаби, та спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби, 2 та олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, та олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда та дзюдо спорт маҳорати мактаби фаолият юритмоқда.

Ушбу спорт таълим муассасаларининг 1 989 та гурухларида 20 018 нафар, шундан 5 275 нафар қизлар, 843 нафар (шундан 207 нафар аёллар) тренерлар қўл остида спорт билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

Ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун 4 097 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, 23 та стадион, 746 та спорт зали, 46 та фитнес зали, 14 та сузиш ҳавзаси, та манеж, 3 243 таси спорт майдончасидир.

Вилоятимизда бугунги кунда 1 983 754 нафар аҳоли истиқомат қилиб, 7-30 ёшлилар сони 798 049 нафарни ташкил қилади. Аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, уларда соғлом турмуш тарзини шаклантириш, ёшларни айниқса уюшмаган ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг 2023 йилги календарь режасига мувофиқ тегишли ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан йил давомида 9 185 та спорт тадбирлари ва мусобақалари ўтказилиб, уларга вилоят аҳолисининг жами
597
 760 нафар (30,1%) иштирокчилар қамраб олиниб, уларнинг
210 620 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-201-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” икки мавсумда юқори савияда ўтказилди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи ва иккинчи мавсуми доирасида маҳалла ёшлари, мактаб ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларига жами 434 672 нафар (172 253 нафар қиз болалар) ёшлар жалб этилди. Жумладан, биринчи мавсум доирасида туман, шаҳарлар бўйича спортнинг 12 та туридан жами 198 633 нафар
 
(65 610 нафари қиз болалар), иккинчи мавсумида спортнинг 10 та туридан 236 039 нафар (106 643 нафари қиз болалар) ёшлар қамраб олинди.

Вилоят босқичида ғолиб ва совриндор бўлган 211 нафар ёш тоифалари бўйича маҳалла ёшлари Республика финал босқичида стол теннис, шашка, воркоут, енгил атлетика, стритбол, гимнастрада, шахмат ҳамда параспорт турларидан қатнашиб жами 17 та медал, шундан, 7 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган волейбол, гимнастрада ва кураш спорт турларидан жами 531 та маҳалладан 81 701 нафар (33 995 нафари қиз болалар) ёшлар қамраб олинди.

         Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган (шахмат, шашка, енгил атлетика, стол тенниси, мини-футбол, волейбол ва қувноқ стартлар) спорт турларидан жами 542 та умумтаълим мактабларидан 145 413 нафар (68 897 нафар қиз болалар) ёшлар иштирок этишди.

         Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган (волейбол, шахмат ва шашка) спорт турларидан жами 42 та профессионал таълим муассасаларидан 6 811 нафар (3 082 нафар қиз болалар) талаба ёшларнинг иштироки таъминланди.

         Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган (волейбол, стол теннис, енгил атлетика, стритбол ва мини-футбол) турлари бўйича жами 4 та олийгоҳдан 2 114 нафар
(669 нафар қизлар) талаба ёшлар иштирок этишди.

Республика босқичи мусобақаларида олий таълим муассасаси талабалари (мини-футбол спорт туридан та олтин, енгил атлетика бўйича та кумуш, стол тенниси бўйича та кумуш медалларини қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни) эгалладилар.

Пара спортчилар (пара шахмат ва пара стол теннис) спорт турларидан тадан олтин, пара 5х5 футболидан та бронза медалини қўлга киритишиб, умумжамоа хисобида 1-ўринни ҳамда спортнинг мини-футбол тури бўйича қиз болалар жамоаси “ДХХ кубоги” мусобақасининг республика финал босқичида 2-ўринни эгаллашди.

     “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи ва иккинчи мавсумида ғолиб чиққан 24 та маҳаллаларда спорт майдончалари янгидан барпо этилди.  

Жумладан, Хива шаҳар, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир, Шовот ҳамда Урганч туманларида 1 тадан универсал, Хонқа туманида 3 та, Шовот ва Хива туманларида 1 тадан стритбол-воркоут, Хива туманида 2 та, Боғот, Хонқа, Шовот ва Янгибозор туманларида
1 тадан воркоут спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда Янгибозор тумани “Дўстлик” маҳалласи 11-уйда жойлашган бўш турган собиқ футбол мактаби биноси реконструкция килиниб, кураш маҳорат мактабига айлантирилди. 

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 23-25-сентябрь кунлари шаҳар ва туман ҳокимликлари аппарат ходимлари ва 25 та давлат идоралари ва ташкилотлари ишчи ҳодимларидан ихтиёрий талаблар бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинди. Ушбу спорт синовларига давлат идора ва ташкилотларининг 570 нафар ишчи ҳодимлари жалб қилиниб, шундан, 496 нафари I, II, III даражали махсус сертификатларга эга бўлишди.

Хоразм вилоятидаги 23 та спорт таълим муассасаларида 33 та спорт турлари (23 та олимпия, 10 та паралимпия) фаолияти йўлга қўйилган.

2023 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига олимпия спорт турлари бўйича вилоятимиздан жами 428 нафар (шундан 206 нафари асосий ва 222 нафари захира) спортчилар киритилиб, ўтган 2022 йилга нисбатан 18% га оширилган.

Оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг 2023 йилги календар режасига асосан бугунги кунга қадар олимпия спорт турлари бўйича 125 та вилоят чемпионати ва кубог мусобақалари юқори савияда ўтказилди. Ушбу тадбирлар учун 365 млн.сўм маблағлар маҳаллий бюджет томонидан ажратилган.

Шуни такидлаш лозимки, жорий йилда вилоятимиз спортчилари республика, Осиё ва Жаҳон чемпионати ва кубоги ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида муносиб иштирок қилишиб, қуйидаги натижаларни қўлга киритишди.

Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича республика, Осиё ва жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида жами 1 106 та (246 та олтин, 368 та кумуш, 492 та бронза) медаллари қўлга киритилди. Жумладан,

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида жами 1010 та (233 та олтин, 330 та кумуш, 447 та бронза);

Осиё чемпионатларида 90 та медал (11 та олтин, 38 та кумуш, 41 та бронза);

Жаҳон чемпионатларида 6 та (2 та олтин, 4 та бронза) медаллар қўлга киритилди.

Миллий ва ноолимпия спорт турлари бўйича 962 та медал, шундан, Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги мусобақаларида 729 та (185 олтин187 кумуш357 бронза), ҳалқаро мусобақаларда 233 та (93 олтин62 кумуш78 бронза).

2023 йил 4-14 август кунлари Беларусияда ўтказиладиган МДҲ ўйинларида вилоятимиздан 35 нафар спортчилар та спорт туридан иштирок  қилишиб, жами 22 та (та олтин, та кумуш, 12 та бронза) медалларни қўлга киритишди.

2023 йил 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ Осиё ўйинларида вилоятимиздан 23 нафар спортчилар муносиб иштирок қилиб, жами 14 та (яккалик баҳсларда
та олтин, та бронза медал бўлса, жамоавий баҳсларда та кумуш, та бронза) медалларни қўлга киритишди.

2023 йил 23 октябрь - 3 ноябрь кунлари Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган IV Пара Осиё ўйинларида вилоятимиздан
4 нафар спортчилар муносиб иштирок қилишиб, жами та (та кумуш, та бронза) медалларни қўлга киритишди.

2023 йил 16-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида вилоятимиздан 4 нафар ўсмирлар, 3 нафар ёшлар жами 7 нафар дзюдочилар иштирок қилишиб, жами 7 та (та олтин, 1 та кумуш,
 
2 та бронза) медалларни қўлга киритишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-259-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинди.

Мамлакатимизда илк маротаба ташкил этилган фестивалда Юнеско, Турксой, бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси вакиллари, унга аъзо давлатларнинг ҳукумат вакиллари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда дунёнинг 63 та давлатидан жами
 
2021 нафар, шундан 894 нафари хорижий, 1127 нафари маҳаллий спортчиларнинг иштироки таъминланди.

Шунингдек, фестиваль доирасида жами 10 та спорт тадбирлари ташкил этилди, шундан баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш, мас реслинг, ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионати, белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ҳамда турон яккакураши, кураш, бел олиш ва уч кураши, от спорти турлари, камондан отиш ва қушлар ови бўйича кўргазмали чиқишлар ўтказилди.

Шу билан бирга, фестивалда 11 та миллий халқ ўйинлари (хамир патир, ҳайкал, чиллак, хўрозлар жанги, рўмолча ташлаш, оқ теракми - кўк терак, минди, ким оладия, доирадан суриб чиқариш, арқон тортиш, қарабтеп) бўйича кўргазмали ўйинларга  160 нафар маҳаллий ўғил-қизлар жалб қилинди.

Жорий йилда миллий ва ноолимпия спорт турлари бўйича ҳудудларда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва кубогларида вилоятимиз терма жамоаси иштирокини таъминлаш учун 2023 йил учун тасдиқланган вилоят календар режасида назарда тутилган маблағлардан жами 350,6 млн сўм ажратилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг баҳорги ва кузги мавсумида спорт таълим муассасаларининг ҳудудларига 30 минг тупдан ортиқ мевали, манзарали ва бута кўчатлари экилди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси учун ажратилган ҳудудда “Ёшлар ва спортчилар боғи” ни ташкил қилиш бўйича оммавий кўчат экиш акциялари юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Ушбу оммавий кўчат экиш акциясига бошқарма ҳодимлари, спорт мактаби раҳбар ҳодимлари, тренерлар, машҳур спортчиларнинг ушбу акцияда иштироки таъминланди. Мазкур эзгу ташаббусда
450 нафарга яқин Хоразмлик ёшлар ҳамда спортчилар фаол иштирок этишди ва боғ майдонига 750 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

Davlat xizmatlari

Nomi Yangilari Jarayonda Tugallanganlar Rad etilganlar To'lov jarayonida Bekor qilingan Barcha
Sport-ta'lim muassasalarining trener-o'qituvchisi uchun birinchi yoki ikkinchi toifalarini olishga ariza yuborish 40 112 4333 1467 224 224 6400

Murojaatlar statistikasi

394

Tushgan arizalar

361

Hal qilingan arizalar

26

Jarayondagi arizalar

0

Rad etilgan arizalar

Отправьте нам сообщение Бизнес-мессенджер